Рональд Куман истеъфо сабабини очиқлади

1 июл 2026, 09:25
Рональд Куман 2026 йилги жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этиш қарорига изоҳ берди.

"Кеча оқшом мен Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи сифатидаги фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Сиз билан биргаликда тарих яратадиган жаҳон чемпионатини орзу қилган эдик. Аммо бу амалга ошмади. Бундан ҳеч ким мендан кўра кўпроқ хафа бўла олмайди. Бош мураббий сифатида бу масъулиятни ўз зиммангга оласан", — деб ёзди Куман ўзининг "Х" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Нидерландия терма жамоаси 1/16 финалда Марокаш терма жамоасига ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида имкониятни бой берди (1:1, пенальтилар бўйича 2:3).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com