ФИФА Мексика ва Эквадор ўртасидаги ўйинда сув ичиш танаффуси бўлмаслигини эълон қилди, лекин...

Aslanov Jasurbek
1 июл 2026, 11:32
ФИФА Мексика ва Эквадор (2:0) ўртасидаги ўйинда сув ичиш учун танаффуслар бўлмаслигини эълон қилди, аммо кейинчалик бу қарорни бекор қилди.

ЖЧ-2026 1/16 финал ўйини Тошкент вақти билан соат 06:00 да бошланиши керак эди, аммо "Ацтека" стадиони яқинидаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ўйин бир соатга кечиктирилди.

Ўйин кечиктирилганини эълон қилар экан, ФИФА ушбу баҳс давомида сув ичиш учун танаффуслар бўлмаслигини маълум қилганди. Шунга қарамай, танаффуслар иккала таймда ҳам амалга оширилди.

The Athletic нашрининг хабар беришича, ФИФА веб-сайтидаги баёнотдан "Ушбу ўйин давомида дам олиш учун танаффуслар бўлмайди" деган жумла олиб ташланган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Athletic