

24 ёшли футболчи ЖЧ-2026нинг 1/16 финалидан ўрин олган Швецияга қарши учрашувда (3:0) ассистлар бўйича дублга эришди ва французларнинг йирик ғалабасига ҳисса қўшди. Вингер ҳисобида жорий дунё биринчилигида бешта голли узатма мавжуд. "Opta Sport" статистик порталининг хабар беришича, голли узатмалар статистикаси юритила бошлаган бери фақатгина Пеле (1970 йилда 6 та) битта жаҳон чемпионати доирасида бундан яхшироқ натижа кўрсатган.
Франция терма жамоаси навбатдаги босқичда Парагвай билан тўқнаш келади. Улар ўртасидаги 1/8 финал баҳси 5 июль куни бўлиб ўтади.



