Туркия терма жамоаси устози ЖЧ-2026 йўлланмасидан сўнг ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди

Aslanov Jasurbek
1 апр 2026
Туркия миллий терма жамоаси бош мураббийи Винченцо Монтелла жамоасининг ЖЧ-2026 финал босқичига йўл олгани ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, ҳал қилувчи баҳсда турклар Косово терма жамоасини (1:0) мағлуб этиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритишди.

"Бу таърифлаб бўлмас ҳиссиётлар! Менимча, мен Туркияни йирик халқаро турнирга олиб чиққан биринчи чет эллик мураббий бўлдим. Бундан жуда фахрланаман! Футболчилар майдонда борини беришди ва вазифани бажаришди. Энди биз гўзал йўлимизда бирга давом этамиз.

Футболда ҳамма Жаҳон чемпионатини орзу қилади. Биз бу ҳақда жамоа билан гаплашгандик. Орзуимиз амалга ошди, биз бахтлимиз. Жаҳон чемпионати — бу энг юқори чўққи. Ушбу воқеаларни биргаликда бошдан кечиришни интиқлик билан кутяпмиз. Бу муваффақиятга ҳамма — персонал, раҳбарият ва футболчилар катта ҳисса қўшди. Барчага раҳмат!" — дея Монтелланинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Туркия терма жамоаси узоқ кутилган Жаҳон чемпионатига қайтмоқда ва мухлислар Монтелла шогирдларидан АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида юқори натижалар кутишмоқда.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: UEFA