Суперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Қизилқум"ни тор-мор этди

8 авг 2026, 20:50
Суперлига 16-тур доирасидаги учрашув якунланди.

"Нефтчи" — "Қизилқум" 5:0

Голлар: 2, 84 - Алишер Одилов, 41 - Жамшид Искандеров, 65 - Самандар Шукуриллаев (автогол), 71 - Стипе Перица

Бош ҳакам: Жасур Мухторов

Ëрдамчи ҳакамлар: Шохруҳ Мақсудов ва Адҳамжон Рихсибоев

Захира ҳаками: Нурбек Шералиев

Назоратчи: Виктор Серазитдинов

Комиссар: Владимир Назаров

ВАР: Рустам Чориев

АВАР: Элнур Дониёров

“Нефтчи”: 1.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 5.Икромжон Алибоев (8.Владимир Йовович, 62’), 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 9.Хуршид Ғиёсов (11.Асилбек Жумаев, 62’), 10.Жамшид Искандеров (21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 77’), 18.Стипе Перица (32.Зоран Марушич, 77’), 20.Анваржон Ғофуров (15.Нурмуҳаммад Абдуғаниев, 46’), 22.Алишер Одилов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Журани Франциско Феррейра

Захира: 45.Акбар Тўраев, 2.Иззатилло Пўлатов, 30.Рустамбек Фомин, 71.Билолхон Тошмирзаев

“Қизилқум”: 1.Фарҳод Раҳматов, 8.Шахзодбек Раҳматуллаев, 11.Лука Раткович (47.Руслан Розиев, 63’), 14.Элбек Отақулов, 15.Никола Кумборович, 23.Самандар Шукуриллаев, 31.Жамбули Жигаури (с) (45.Озодбек Эргашов, 84’), 44.Ғиёсжон Ризақулов (40.Нодирхон Неъматхонов, 63’), 70.Майкон Дуглас Да Силва Нерис (9.Шаҳзод Туропов, 84’), 77.Диёр Раҳматиллоев (7.Файзуллобек Жуманқўзиев, 70’), 88.Отабек Жўрақўзиев

Захира: 99.Ҳумоюншох Сайётов, 4.Илҳомжон Ваҳобов, 18.Аббосбек Абдуғоффоров, 78.Фарруҳ Жўраев

Огоҳлантиришлар: 44 - Ғиёсжон Ризақулов, 46 - Лука Раткович

90+3. Ўйин якунланди.

90+1. Розиевнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

87. Фарғоналик футболчининг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

85. “Қизилқум” бугун ҳеч нарса қила олмади, “Нефтчи” эса нима қилишни истаган бўлса - барчаси ўхшади!

84. ГОЛ! Одиловдан ҳам дубль! Йововичнинг узатмасидан сўнг Алишер тўпни ўзига тўғрилаб олиб, аниқ зарба берди!

82. Сўнгги дақиқларни “Қизилқум” фаол ўтказмоқда, бироқ ҳозирча дарвозага аниқ зарба берилмади.

76. Сал қолса навоийликлар посбони хатосидан сўнг “Нефтчи” бешинчи голини уриши мумкин.

72. Ўйин масаласи ҳал…

71. ГОЛ! Перица ҳисобни йириклаштирди! Искандеровнинг ажойиб узатмасидан сўнг тўпни Стипе дарвозага аниқ жойлади!

70. Ратиньонинг узоқдан йўллаган аниқ зарбасини дарвозабон қайтарди!

68. Яна фарғоналиклар олдинга ўтишмоқда, ҳужумлар хавфли тус оляпти.

66. Навоийликлар янада қийин ҳолатда қолмоқда…

2026-08-08 20.43.31.jpg

65. ГОЛ! Искандеровдан дубль! Жамшиднинг узоқдан йўллаган зарбаси рекошетга учраб, дарвозага аниқ борди.

63. Ҳар икки жамоа сафида бирйўла иккитадан ўзгариш амалга оширилди.

62. Ратиньонинг ерлатиб берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

55. “Нефтчи” аъзосининг қўлига тўп теккан ҳолати ВАРда кўрилди, бироқ пенальти деб топилмади.

55. Жигаурининг жарима зарбасидан тепган тўпи “жонли девор”га тегди.

52. Бўлимни навоийликлар яхши бошлашди, футболчилар танаффусда яхшигина кўрсатмалар олишгани кўринмоқда.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+3. Дастлабки бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

42. Навоийликлар энди анчагина қийин бўлади, буёғига иккита тўп фарқини йўқ қилишга уриниш лозим.

2026-08-08 20.20.15.jpg

41. ГОЛ! Искандеров ҳисобни оширди! Чап қанотдан узатилган тўпни Жамшид боши билан дарвозага аниқ йўллади!

31. Ратиньонинг узоқдан йўллаган зарбаси аниқ бўлмади…

28. Жамшид Искандеровнинг жарима зарбасидан тепган тўпи ноаниқ кетди.

24. Футболчилар томоқларини хўллаб олиши учун қисқа танаффус берилди.

22. Ғиёсжон Ризақуловнинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Эргашев ажойиб тарзда қайтарди!

15. Шифокорлар Ботирали Эргашевга тиббий ёрдам кўрсатмоқда.

14. “Қизилқум” ниҳоят олдинга ўтди, Раҳматуллаев ва Эргашев тўқнашди, бош ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини билдирди.

9. Ратиньонинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

4. Яна фарғоналиклар олдинга ўтмоқда.

2026-08-08 19.23.51.jpg

2. ГОЛ! Алишер Одилов ҳисобни очди! Жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбаси аниқ бўлди!

1. Илк дақиқаларни фарғоналиклар яхши бошлашди.

1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган “Нефтчи” - “Қизилқум” жамоалари ўртасидаги баҳснинг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›