

Каримов “Лугано” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Швейцария клуби матбуот хизмати эълон қилди. Беҳруз Каримов ва “Лугано” ўртасидаги битим 2031 йилгача мўлжалланган.
19 ёшли футболчи жорий мавсум “Сурхон”нинг 7 та учрашувида майдонга тушди. Шу билан бирга у Ўзбекистон терма жамоаси сафида ЖЧ-2026да 2 та баҳсда иштирок этди.



