Расман: Қувондиқ Рўзиев - "Бухоро" футболчиси

Aslanov Jasurbek
10 авг 2026, 21:12
Қувондиқ Рўзиев жамоасини ўзгартирди.

Суперлиганинг биринчи даврасида “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилган Рўзиев фаолиятини "Бухоро” клубида давом эттиради. Бу ҳақда бухороликлар матбуот хизмати эълон қилди.

“Қувондиқ Рўзиев 1994-йилда таваллуд топган. Фаолияти давомида “Локомотив”, “Турон”, “Қўқон-1912”, “Сри Паҳанг” (Малайзия), “Нефтчи” ҳамда “Навбаҳор” каби клублар сафида тўп сурган. Рўзиев футболчилик фаолиятида 300 дан ортиқ расмий беллашувларда майдонга тушган.

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби Қувондиқ Рўзиевнинг улкан тажрибаси ва маҳоратига, янги марраларни забт этишда, ҳал қилувчи паллаларда ишончли ўйин кўрсатиб, жамоанинг ғалабалари ва ютуқларини мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнашига ишонч билдиради” - дейилади “Бухоро” расмий баёнотида.

photo_2026-08-10_21-06-45.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: "Бухоро" матбуот хизмати