

Баёнотга кўра, ҳакамларни алмаштириш учун етарлича сабаблар йўқ. "Реал" эса ҳолатдан мамнун эмас ва шундай бўлса, финалдан воз кечиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, учрашув бош ҳаками ўйин олдидан матбуот анжуманида қатнашди ва йиғлаб юборди. ВАР ҳаками эса жиддий оҳангда "Реал" ТВдаги ролик ўйинга таъсир қилишини маълум қилди.
Ҳозирча учрашув бизнинг вақт билан 26дан 27 апрелга ўтар кечаси соат 01:00да старт олиши белгиланган ва ўзгаришлар йўқ.



