

Бу ҳақда "TEAMtalk" нашри хабар бермоқда.
Тоналининг ўзи Англияда қолишни истаётган бўлса-да, унинг атрофидагилар Мадрид клубига ўтиш имкониятлари устида фаол ишламоқда. Агентлар "қироллик клуби" раҳбариятига "Ньюкасл" ўз етакчисини 80 миллион фунт (тахминан 92 миллион евро) эвазига қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилишган.
Манбанинг таъкидлашича, "Реал" италиялик футболчини "Манчестер Сити" юлдузи Родрини қўлга кирита олмаган тақдирдагина "захира варианти" сифатида кўриб чиқмоқда. Мадридликлар ҳозирча Тонали бўйича музокараларга шошилмаяпти, чунки улар Родри трансфери бўйича имкониятларини юқори баҳолашмоқда.
Сандро Тонали жорий мавсумда "Ньюкасл" либосида 47 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. "Transfermarkt" портали 25 ёшли ярим ҳимоячининг бозор қийматини 80 миллион еврога баҳолаган.



