"Астон Вилла" АПЛ 5-турида "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, "шпорлар"да — ғалабасиз бешинчи ўйин

Administrator
19 сен 2026, 18:53
Англия Премьер-лигасининг 5-туридан ўрин олган "Тоттенхэм Хотспур" (Лондон) ва "Астон Вилла" (Бирмингем) жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.

Лондондаги "Тоттенхэм Хотспур" стадионида кечган баҳсда Сэмюэл Барротт бош ҳакам сифатида ишлади. Бирмингем жамоаси 3:2 ҳисобида ғалабани қўлга киритди.

45+4-дақиқада "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Йохан Манзамби ҳисобни очди. 67-дақиқада бирмингемликлар ҳужумчиси Николас Жексон жамоасининг устунлигини оширди. 79-дақиқада Эмилиано Буэндия "Тоттенхэм" дарвозасига учинчи голни урди. "Шпорлар" ярим ҳимоячиси Конор Галлахер 86-дақиқада жавоб тўпини киритган бўлса, лондонликларнинг иккинчи голини 90+8-дақиқада Ян Паул ван Хекке ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

“Тоттенхэм Хотспур" - "Астон Вилла" 2:3
Голлар:
Галлахер 86, ван Хекке 90+8 - Манзамби 45+4, Жексон 67, Буэндия 79.

АПЛнинг бешта туридан сўнг "Тоттенхэм" 2 очко тўплаб, 18-ўринни эгаллаб турибди. "Астон Вилла" эса 4 очко жамғариб, 15-поғонада бормоқда.

Кейинги турда "шпорлар" 10 октябрь куни "Манчестер Юнайтед"га қарши майдонга тушишади, бирмингемликлар эса шу куни "Брентфорд" билан куч синашишади.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›