Сафарда йирик ғалабага эришган мураббий, дублга эришган футболчи, голи миллионлаб марта кўрилган ҳужумчи. Пролигада 21-турнинг энг яхшилари аниқланди

admin
10 окт 2026, 16:09
7-8 октябрь саналарида Ўзбекистон Пролигасида 21-турдан ўрин олган 5 та ўйин бўлиб ўтди.

Championat.asia сайти турнинг энг яхшиларини аниқлади.

Тур мураббийи — Элдор Мойлиев ("Лочин")

"Лочин" якунланган турда сафарда “БухДУ”дан йирик ҳисобда устун келди (6:2). Учрашувда меҳмонлар ёрқин ўйин кўрсатиб, муносиб равишда йирик ғалабани қўлга киритди. Бунда жамоа устози Элдор Мойлиевнинг ўрни катта. Шу тариқа, айнан Мойлиев тур мураббийи деб топилди.

hf_20261010_085303_19a06ec0-fcd5-4c12-9822-fbf7ef4f4615.png

Тур футболчиси — Баҳодир Ҳалилов (“Лочин”)

“Лочин”нинг сафарда “БухДУ”ни мағлуб этишида Баҳодир Ҳалиловнинг ҳиссаси катта бўлди. У рақиблар дарвозасига 2 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди. Шундай қилиб, Ҳалилов сайт талқинига кўра 21-турнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди.

Pro liga eng yaxshi futbolchi копия.jpg

Тур дарвозабони — Шоҳруҳ Эшбўтаев (“Шўртан”)

“Шўртан” бу тур ўз майдонида “ҚМУ Жайхун”ни қабул қилиб 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Баҳсда ғузорликлар дарвозабони Шоҳруҳ Эшбўтаев бир қатор вазиятларда ўзининг энг яхши томонларини кўрсатиб, дарвозасини бир нечта голлардан сақлади ва тур дарвозабони номига лойиқ деб топилди.

Pro liga eng yaxshi darvozabon копия.jpg

Тур голи — Бобур Фарҳодов (“ФарДУ”)

“ФарДУ” ҳужумчиси Бобур Фарҳодовнинг "Олимпик МобиУз"га урган голини миллионлаб одамлар томоша қилишди десак муболаға бўлмайди. Дастлаб боши билан дарвозага зарба берган Бобур ётган ҳолда оёғи билан "чаён зарба"си орқали гол урди. Клубнинг инстаграмида ушбу гол 3 миллиондан зиёд кўрилди. Россия ва жаҳоннинг машҳур пабликлари ҳам Фарҳодовнинг голини ўз саҳифаларига жойлашди. Шу тариқа, ушбу гол ҳеч шубҳасиз турдаги энг чиройлиси номига лойиқ кўрилди.

ГОЛНИ КЎРИШ

Pro liga eng Tur goli копия.jpg

Ўхшаш янгиликлар


adminМуаллиф
Манба: championat.asia