Почеттино инглиз футболини соғинмоқда

Sherzod Nurmatov
26 мар 2026
"Тоттенхэм" собиқ бош мураббийи Маурисио Почеттино АҚШ терма жамоаси бош мураббийи сифатида Шимолий Америка футболини забт этмоқда, аммо у Англия чемпионатига қайтишни бутунлай истисно қилмади.

Аргентиналик мураббий Премьер-лигада ишлашдан завқ олган ва уни соғинади:

"Менга бу мамлакат, унинг маданияти, футбол маданияти ёқади. Ўзини бошқалар билан солиштиришни ва ўз чегараларини синаб кўришни истаган рақобатбардош руҳга эга ҳар бир киши учун бу идеал жой. У ерда сиз ўзингизни максимум кўрсатишингиз лозим", – деди Почеттино.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: L'Equipe