

Режага мувофиқ, "оқ бўрилар" бугун Суперлиганинг яна бир вакили Фарғонанинг "Нефтчи" клубига қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Ёпиқ эшиклар ортида ўтаётган беллашув 18:00 да старт олган.
Эслатиб ўтамиз, Фабио Каннаваро бошчилигидаги миллий жамоамиз ушбу йиғин доирасидаги дастлабки синов баҳсини "Сурхон" клубига қарши ўтказиб, 4:0 ҳисобидаги йирик ғалабани қўлга киритган эди.
Мураббийлар штабининг режасига кўра, машғулотларнинг кейинги босқичида футболчилар 22 май куни икки таркибга бўлинган ҳолда томошабинлар қаршисида очиқ ўртоқлик ўйини ҳам ўтказиши белгиланган.
Бугунги назорат баҳсида Исломбек Исмоилов мураббийлигидаги "Нефтчи" жамоаси қуйидаги таркибда ҳаракат қилмоқда:
Асосий таркиб: Акбар Тўраев, Иззатилло Пўлатов, Анвар Ғофуров (с), Боян Цигер, Аброр Исмоилов, Ратиньо, Икром Алибоев, Йован Жокич, Хуршид Ғиёсов, Владимир Йовович, Стипе Перица.
Захира вакиллари: Абдумўмин Нурмуҳаммадов, Муҳсин Убайдуллаев, Муҳаммадқодир Расулжонов, Азизбек Эримбетов, Рустамбек Фомин, Далер Тухсанов, Асилбек Жумаев, Зоран Марушич.



