

16 май, 19:00 | "Уэмбли"
“Челси” - “Манчестер Сити” 0:1
Голлар: 72 - Антуан Семеньо
“Челси”: 1. Роберт Санчес, 27. Мало Гюсто, 6. Ливай Колуилл, 3. Марк Кукурелья (7. Педру Нету, 74’), 24. Рис Жеймс (9. Лиам Делап, 83’), 29. Уэсли Фофана, 21. Йоррел Хато, 25. Мойсес Кайседо, 10. Коул Палмер, 8. Энцо Фернандес, 20. Жоао Педро (49. Алехандро Гарначо, 86’).
Захира: 12. Филип Йоргенсен, 34. Жош Ачимпонг, 4. Тосин Адарабиойо, 23. Трево Чалоба, 14. Дариу Эсугу, 17. Андрей Сантос.
“Манчестер Сити”: 1. Жеймс Траффорд, 27. Матеуш Нунеш, 45. Абдуқодир Ҳусанов, 15. Марк Гехи, 33. Нико О'Райли, 20. Бернарду Силва, 11. Жереми Доку, 16. Родри (8. Матео Ковачич, 65’), 42. Антуан Семеньо, 9. Эрлинг Ҳоланд, 7. Омар Мармуш (10. Райан Шерки, 70’).
Захира: 25. Жанлуижи Доннарумма, 3. Рубен Диаш, 5. Жон Стоунз, 6. Натан Аке, 4. Тейани Рейндерс, 47. Фил Фоден, 26. Савио.
Огоҳлантириш: 29 - Энцо Фернандес, 32 - Марк Кукурелья, 56 - Абдуқодир Ҳусанов, 90+2 - Мойсес Кайседо
90+5. Ўйин якунланди! “Манчестер Сити” ва Абдуқодир Ҳусанов мавсумдаги иккинчи титулини қўлга киритди!
90+4. Нетунинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси “Сити” футболчисига тегиб қайтди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
85. Шеркининг 14-ҳудуддан йўллаган кучли зарбасини Санчес қайтарди!
84. О'Райли яна чапдан олдинга юриш қилиб тўпни Ҳоладанга узатмади, бироқ якуний зарба бўлмади.
79. Нетунинг кучли зарбасини Траффорд қайтарди!
77. О'Райли чапн қанотдан юриш қилиб тўпни марказга узатди, бироқ бу ерда ҳеч ким йўқ.
74. Энцо сал қолса дарвозани ажойиб тарзда ишғол қилиши мумкин эди…
73. Буёғига лондонликлар нима қилишади, кузатамиз.

72. ГОЛ! Семеньо ҳисобни очди! Ҳоланд ҳужумни бошлаб тўпни Силвага узатди, у яна Эрлингга ва унинг узатган тўпини Антуан чиройли тарзда дарвозага йўллади ва гол урди!
69. “Шаҳарликлар” фаоллашди, ҳужумлар сони ортмоқда.
66. Яна баҳсли вазият: Ҳусанов ва Педро тўқнашди, бу сафар ҳам қоидабузарлик дея баҳоланмади вазият.
58. Энцонинг узатмасидан сўнг тўп О'Райлининг қўлига тегди, вазият қўполлик дея баҳоланмади.
🟨 56. Абдуқодир Ҳусановга Кукурерльяга ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка кўрсатилди.
47. О'Райлининг чап қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини Семеньо дарвозага йўллади, аммо ноаниқ бўлди.
🕛46. Иккинчи бўлим бошланди.
🕘 45+3. Дастлабки бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлим 3 дақиқа қўшиб берилди.
43. Бернардунинг ажойиб узатмасини Ҳоланд дарвозага йўллади, Санчесдан сейв!
36. “Челси” темпни оширмоқда, ҳужумлар ҳозирча хавфли тус олмаяпти.
🟨 29. Огоҳлантириш. Бугунги ўйинда 3-марта “Сити” футболчиларига қўпол ўйнаган Энцо огоҳлантирилди.
27. ГОЛ! “Сити” ажойиб ҳужум уюштириб, Холанд гол урганди. Нунеш офсайдга чиқиб кетгани сабабли, гол инобатга олинмади.
24. Рис Жеймснинг қўпол хатосидан кейин Холанд “Челси” жарима майдончасига кириб борди ва ноаниқ зарба йўллади.
22. Жоао Педро тезликда ҳужумга ўтди, Ҳусанов уни олдидан таъқиб қилиб борди. Кейин Педро зарба йўллади. Тойиб кетган футболчининг зарбаси ўхшамади.
21. “Челси”нинг бурчак зарбасидан режаси амалга ошмади.
20. УХХХХ!! Гюсто ўнг қанотдан ҳужумга ўтиб, дарвоза атрофига тўпни оширди. Нунеш эса таваккал қилиб, тўпни бурчакка чиқариб юборди. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.
18. Ўйин темпи тушди. Ҳозирча бирор жамоага устунлик бериб бўлмайди.
13. Педро ҳужумда кўриниш берди. Тўп унга тушиши билан офсайд қайд этилди.
10. “Сити”да яна бир вазият. Стандартдан кейин пас ўйналди, Семеньонинг узатмасини Родри дарвоза яқинига оширганди, бироқ ҳужумда фол қайд этилди.
9. Жаримадан кейин “Челси” қарши ҳужумга ўтиб кетиши мумкин бўлганди, лекин Ҳусанов ўзининг “подкати” билан Пальмерни ва ҳужумни тўхтатди.
8. Жарима зарбаси. Масофа узоқ. Нуқта ёнида Ҳусанов ҳам бор. Йўқ, зарбани Семеньо амалга оширди. Тўп биринчи қатламдаги футболчидан ҳам ўтмади.
7. Баҳсдаги илк хавфли вазият. Мармуш яқин масофадан ўнг оёғида зарба йўллади. Санчес тўпни ушлаб олди.
5. Кукурелья чап қанотдан ҳужумга ўтаётганди. Нунеш уни бир елка қўйиб, учириб юборди.
3. Бугун Роберт Санчес Петр Чех каби шлемда майдонга тушган. Ўйин жуда сокин бошланди.
🕛 1. Учрашув бошланди!



