"Сантос" Неймарга фақат жароҳатдан тўлиқ тикланганидан кейингина машғулотларга қайтишга рухсат беради

Sherzod Nurmatov
8 сен 2026, 16:25
"Сантос" ҳужумчиси Неймар мушакларидаги жароҳат сабабли камида 1 ойни ўтказиб юборади.

Клуб 34 ёшли бразилиялик футболчи "Палмейрас"га қарши баҳсда (0:0) сонининг орқа қисмидан ўртача оғирликдаги жароҳат олганини тасдиқлади.

Неймар "Сантос" сафида бир нечта ўйинни, шу жумладан, Жанубий Америка Кубогининг "Атлетико Минейро"га қарши бўлиб ўтадиган чорак финал учрашувида қатнашмайди.

“ESPN Brasil” манбаларига кўра, "Сантос" Неймарнинг соғлиғини хавф остига қўймоқчи эмас ва унга фақат тўлиқ тикланганидан кейингина машғулотларга қайтишга рухсат беради. Бу эса ФИФА тақвимидаги халқаро танаффус якунланганидан сўнг содир бўлиши мумкин.

Неймар 2026 йилги мавсумда 24 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф