

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Габриэла Арантес Бринонинг маълумотларига кўра, футболчининг тикланиши 4 ҳафтадан 6 ҳафтагача вақт олади.
Эслатиб ўтамиз, бразилиялик футболчи Бразилия кубоги доирасида "Палмейрас"га қарши кечган жавоб ўйинида (0:0) мушакларидан жароҳат олди ва иккинчи бўлимга майдонга туша олмади. "Сантос" кейинги босқичга чиқа олмади, чунки дастлабки ўйинда 0:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган эди.
Жорий мавсумда 34 ёшли Неймар барча турнирларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди.



