

"Оғир ўйин бўлишини билгандик. Рақиб ҳам бизга қарши тайёргарлик билан чиқиши маълум эди. Яхши ҳам биринчи бўлимда голлар уриб олдик. Ўйин назоратимиз остида ўтди. Учинчи голни урганимиздан сўнг марказий ҳимоячиларимиз хатога йўл қўя бошлади. Шу боис ўйин асабий руҳда кечди",- дейди Неъматилло Қутибоев.



