

- Жуда шиддатли ўйин бўлди. Йигитлар борларини бериб ҳаракат қилишди. Бироқ, айтиб ўтганимдек, бугун осон ўйин ўтказмадик.
Иккинчи бўлимда "Сўғдиёна" таркибида кучли футболчилар майдонга тушди. Албатта, бу натижага ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Иккинчи бўлимнинг охирига келиб жамоамиз йигитларида чарчоқ аломатлари яққол кўзга ташланди" - дейди нукусликлар устози.



