

Қизиқарли ва ҳужумкор руҳда ўтган баҳс вакилларимизнинг 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якунланди.
Учрашув давомида "Навбаҳор" сафида киритилган голларга Диёр Холматов, Қувондиқ Рўзиев ва Муҳаммадали Усмонов муаллифлик қилиб, жамоанинг муваффақиятини таъминлашди. Рақиб жамоанинг мазкур ўйиндаги ягона жавоб тўпи эса Егор Богомолски томонидан киритилди.



