Минглаб имзолар: мухлислар Инфантинонинг истеъфосини талаб қилиб петиция яратишди

Sherzod Nurmatov
21 авг 2026, 16:10
Қирқдан ортиқ мухлислар ташкилоти ФИФА президенти Жанни Инфантинони истеъфога чиқариш ва ташкилотда ислоҳотлар ўтказишни талаб қилувчи петицияни эълон қилди.

Change.org сайтида Football Supporters Europe ташкилоти томонидан жойлаштирилган петицияда таъкидланишича, гарчи Жаҳон чемпионати ҳуқуқларини сотиш ғоясидан воз кечишга муваффақ бўлинган бўлса-да, унинг келиб чиқиш сабаблари ҳали ҳам бартараф этилмаган ва буни зудлик билан ўзгартириш зарур.

2.jpg

“Бугун барча қитъалардаги юз миллионлаб фанатлар манфаатини ифода этувчи мухлислар ташкилотлари ҳозирги ҳолат бошқа ҳеч қачон такрорланмаслиги учун Жанни Инфантинонинг истеъфоси ва ФИФАни ислоҳ қилишни талаб қилувчи умумжаҳон петициясини йўлга қўймоқда.

Бир кишининг кетиши ўз-ўзидан етказилган зарарни қопламайди. FIFA Forward Enterprise ФИФА бошқарув тизимидаги бундай суиистеъмолликларга йўл очиб берган тузилмавий камчиликларни юзага чиқарди. Эндиликда ушбу камчиликларни ислоҳотлар орқали бартараф этиш шарт”, – дейилади петицияда.

Петицияни бутун дунё бўйлаб 43 та мухлислар ташкилоти имзолади, бироқ у ҳар бир ишқибоз имзо қўйиши учун очиқ қолмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Change.org