

“TalkSport” нашри мухбири Алекс Крук маълумотларига кўра, “Лидс” ва “Ноттингем Форест” “Челси” ҳужумчиси учун курашга қўшилган. Шу билан бирга, “Эвертон” ҳам 23 ёшли форвардга жиддий қизиқиш билдиришда давом этмоқда.
Лондон клубидаги манбаларнинг хабар беришича, ҳужумчи учун сўралаётган нарх 50 млн фунтни ташкил қилади. Бироқ қизиқиш билдираётган клублар молиявий жиҳатдан қулайроқ шартларга умид қилмоқда ва тўлиқ битимни 40 млн фунт эвазига якунлаш мумкин деб ҳисобламоқда.
Таъкидлаш жоизки, англиялик футболчи 2025/26 йилги мавсум “Челси” сафида АПЛда 28 та учрашув ўтказиб, 1 та гол урди. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг айни пайтдаги бозор қиймати 28 млн еврони ташкил этади, “Челси” билан шартномаси эса 2031 йилнинг ёзига қадар амал қилади.



