

"Ўзим "Пахтакор" академиясида катта бўлганман. Бу кунларни орзу қилар эдим. Ўзимиздан катта футболчиларга ҳавас қилар эдик. Мана орадан йиллар ўтиб, ниятим амалга ошди. Энди мақсадимиз – ОЧЛда ҳам ўзимизни кўрсатиш. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. "Пахтакор"даги мақсадим – ҳар бир мусобақада максимал натижа қайд этиш.
Олдинда олимпия терма жамоаси билан ҳам муҳим ўйинларимиз кутиб турибди. Куни кеча Осиё чемпионатига қуръа ташланди. Имкониятимиз яхши. Жамоамиз ҳам шаклланган. Қатардаги Осиё чемпионатига чемпион бўлиш учун борамиз", – дейди Муҳаммадқодир Ҳамралиев.
Маълумот учун, Ҳамралиев "шерлар" либосида бу мавсум Суперлигада 16 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди.



