

Бу ҳақда Альфредо Педулла хабар берди.

Манбанинг маълумот беришича, манкунианликлар скаутлари 25 ёшли футболчининг ўйинларини анчадан бери кузатиб келмоқда ва уни "Аталанта" футболчиси Эдерсонга муқобил сифатида кўради. Риосни анча арзонроқ нархда сотиб олиш мумкин – трансфер 20-25 млн еврога баҳоланмоқда.
Ричард Риос жорий мавсумда 35 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та голли пас узатди. Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида у 5 ўйинда 2 та голга ассистентлик қилди ва "Палмейрас"нинг чорак финалга чиқишига ҳисса қўшди.



