"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди
07 июл 2025 16:50
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди
"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас"нинг колумбиялик ярим ҳимоячиси Ричард Риосга қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақда Альфредо Педулла хабар берди.

Манбанинг маълумот беришича, манкунианликлар скаутлари 25 ёшли футболчининг ўйинларини анчадан бери кузатиб келмоқда ва уни "Аталанта" футболчиси Эдерсонга муқобил сифатида кўради. Риосни анча арзонроқ нархда сотиб олиш мумкин – трансфер 20-25 млн еврога баҳоланмоқда.
Ричард Риос жорий мавсумда 35 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 4 та голли пас узатди. Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида у 5 ўйинда 2 та голга ассистентлик қилди ва "Палмейрас"нинг чорак финалга чиқишига ҳисса қўшди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид" 1:2
Фикрлар