

Маълумот ўрнида, айни пайтда манкунианликлар турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб туришибди — бу клубнинг сўнгги 40 йил ичидаги дастлабки 10 турдан кейинги энг ёмон натижасидир.
— МЮ мухлислари ўйиндан сўнг исмингизни баралла куйлашди. — Мухлислар футболчиларни қўллаб-қувватлашмоқда, улар бутунлай жамоа билан бирга ва биздан қандайдир ижобий жавоб кутишяпти. Баъзан умидсизлик ва ранжиш ҳолатлари юзага келади — буни барчамиз ҳис қиляпмиз, лекин ишқибозлар йигитларни қўллаб-қувватлашда давом этишмоқда. Бугун улар охиригача биз билан бирга бўлишди ва биз буни тўлиқ ҳис қилмоқдамиз.
— МЮнинг жон сақлаб қолиш учун кураш олиб бориш эҳтимоли ҳақида нима дейсиз? — Ҳозир ноябрь, албатта, менга юзага келган вазият ҳам, натижаларимиз ҳам умуман ёқмаяпти, аммо биз бу борада аниқ нимадир қила оламиз, — деди Кэррик Sky Sports телеканалига берган интервьюсида.



