

Манбанинг хабар беришича, "Форест" 24 ёшли бразилиялик футболчи бўйича йирик таклиф олса, айниқса, жамоа 2026/27 йилги мавсумни Премьер-лига турнир жадвалининг қуйи қисмида якунласа, уни сотишга рози бўлади.
"Форест" билан шартномаси 2030 йилгача амал қиладиган Мурильо ҳимоянинг муҳим ўйинчиси саналади, бироқ унинг жорий мавсумдаги спорт формаси ҳозирча барқарор эмас. У 11 ўйинда 1 та голли узатма муаллифи бўлди.
МЮ ҳимоячини анчадан бери кузатиб келмоқда ва уни марказий ҳимоядаги ҳозирги вариантларга нисбатан кучайтириш сифатида баҳоламоқда.
Бундан олдин "Форест" Мурильони сотишдан бош тортган ва "Челси"нинг таклифларини рад этганди. Бироқ жиддий миқдордаги маблағ таклиф қилинса, клуб ўз позициясини қайта кўриб чиқади. "Форест" футболчини 84–96 миллион евро оралиғида баҳоламоқда, бу эса январдаги трансфер эҳтимолини пасайтиради, аммо ёзда келишув амалга ошиши мумкин.
Ўз навбатида, Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.



