

“Қизиллар" Франция терма жамоасининг 23 ёшли футболчиси учун 106+17 миллион фунт (125+20 миллион евро) тўлайди. Брэдли 24 соат ичида тиббий кўрикдан ўтади ва беш йиллик шартнома имзолайди.
RMC Sport битим 125+20 миллион еврога ёпилишини тасдиқлади. Бунда бонусларни фаоллаштириш осон бўлади.
Форвард ПСЖ сафида 152 та ўйин ўтказиб, 39 та гол урган ва 37 та голли узатмани амалга оширган. Футболчи клуб билан биргаликда икки марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди ва уч марта Франция чемпиони бўлди.



