

Учрашув Брентфорддаги "Джитек Коммьюнити" стадионида бўлиб ўтди. Бош ҳакам сифатида Джон Брукс ишлади.
— Менимча, Данго Уаттара тўпга тегинди. Бу пенальти экани даргумон, аммо VAR ҳам бундай вазиятларга аралашмаслиги керак эди, чунки эпизод равшан эди. Жорий мавсумда "Ноттингем Форест"га қарши ўтказилган ўйиндаги пенальти ёдимда, ўшанда бизга бу пенальти эмаслигини ва VAR аралашмоқчи эмаслигини айтишганди.
Шу сабабли, вазият жуда ўхшаш деб ҳисоблайман ва буни пенальти деб атамаган бўлардим. Такрорий лавҳани кўргач, Данго тўпга бироз тегинганини тушундим, аммо "Форест" билан ўйинда тушунтиришганидек, вазият мутлақо бир хил ва VAR аралашувига ҳожат йўқ эди, деб ўйлайман, — деди Ираола мерсисайдликлар расмий сайтига.



