

"Бу ерда солиштирадиган ҳеч нарса йўқ. Менимча Мессига етадигани йўқ. Флик таркибни яхши қурмоқда, у ерда де Йонг, Педри каби сифатли футболчилар кўп. Лекин Ямал ҳам ақлбовар қилмас футболчи", - деди Альба.
Месси 2003-2021 йиллар давомида "Барселона" таркибида ҳаракат қилган ва 778 ўйинда 672 гол ва 303 ассист қайд этган. Шу давр мобайнида у 10 марта Испания чемпионлиги, 7 марта Испания кубоги ҳамда 4 бора ЕЧЛни қўлга киритган.



