Жазоир ЖЧ-2022 саралашидаги ўйинни қайта ўтказишни сўрамоқда

Aziz Tukhtamuradov
1 апр 2022
Жазоир ЖЧ-2022 саралаши доирасида бўлиб ўтган Камерунга қарши плей-офф ўйинини қайта ўтказишни сўраб, ФИФАга мурожаат қилди.

Ўйин қўшимча вақтда 2:1 ҳисобида камерунликларнинг ғалабаси билан якунланганди. 

"Жазоир футбол федерацияси Жазоир - Камерун плей-офф жавоб ўйинидаги ҳакамлик бўйича ФИФАга апелляция берди. ЖФФ ўз ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда, ўйинни ҳалол ва ҳакамлик ҳалал бермаган тартибда қайта ўтказишни сўрайди. ЖФФ шунингдек ФИФАдан Жазоир - Камерун ўйинидаги ҳакамлик бўйича текширув олиб боришни ҳам сўрайди", - дейилади Жазоир футбол федерацияси баёнотида. 


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: Жазоир ФФ