

Эслатиб ўтамиз, июль ойи охирида ФИФА Жаҳон чемпионати ҳуқуқларини сотиш учун янги тижорат тузилмаси — FIFA Forward Enterprise (FFE) ташкил этишни режалаштираётгани маълум бўлган эди. Кейинчалик Инфантино футбол конфедерациялари томонидан билдирилган танқидлар ҳамда УЕФАга аъзо мамлакатлар томонидан ЖЧни бойкот қилиш таҳдиди фонида ушбу ғоядан воз кечишга қарор қилди.
Шундан сўнг бир қатор футбол федерациялари бўлажак сайловларда Инфантино номзодини қўллаб-қувватлашни қайтариб олишди.
"Президент Джанни Инфантино нотўғри иш қилди деб ўйламайман. Менимча, буларнинг барчаси учун вақт Джанни Инфантино ўз номзодини қўядиган сайловлар яқинлашаётгани сабабли танланган. Буларнинг барчаси сайловлар яқинлашаётгани учун содир бўлди, холос.
Президент Джанни Инфантино футболни ўзгартирди. У илгари бундай имконияти бўлмаган мамлакатларга энг гўзал турнир – футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш имконини берди. У кичик мамлакатларга ушбу мусобақага йўлланма олишда ёрдам берди.
У бизнинг қитъамизга ёрдам берди. У федерацияларимизнинг анча тез ривожланишига кўмаклашди ва биз буни тан олишимиз керак. Биз у қилган ишларни тан олишимиз лозим ҳамда амалга оширган барча ишлари учун уни қўллаб-қувватлашимиз керак", – деди Это'О.



