Ферран Торрес ва яна бир ўйинчи ПСЖда тиббий кўрикдан ўтиш учун Парижга учиб келди — Романо

15 авг 2026, 09:40
Испания терма жамоаси ва Каталониянинг "Барселона" клуби вингери Ферран Торрес, шунингдек, "Аякс"нинг бельгиялик вингери Мика Годтс "Пари Сен-Жермен"га ўтиш олдидан тиббий кўрикдан ўтиш учун ҳозирда Париж шаҳрида бўлиб туришибди.

Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо "X" (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида хабар берди.

Манба маълумотига кўра, иккала трансфер ҳам тасдиқланган ва келишилган.

Аввалроқ Торрес "Барселона"дан ПСЖга 50 млн евро эвазига, Годтс эса 55 млн евро эвазига ўтиши ҳақида хабар берилган эди.

Ўтган мавсумда 21 ёшли бельгиялик вингер "Аякс" сафида барча мусобақаларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 15 та голли узатмага муаллифлик қилди. Ўтган мавсумда 27 ёшли испаниялик ҳужумчи "Барселона" таркибида 49 та ўйинда 21 та гол урди ва учта голли узатма берди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano