Диего Симеоне мураббийлик фаолиятидаги 1000-ўйинини ўтказди

3 май 2026, 10:10
Кеча аргентиналик мураббий қўл остидаги "Атлетико" Ла Лиганинг 34-турида "Валенсия"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Бу Симеоне учун Мадрид жамоаси бош мураббийи сифатидаги 793-ўйин бўлди. Шунингдек, у "Расинг Авельянеда"да 34 та, "Эстудиантес"да 60 та, "Ривер Плейт"да 45 та, "Сан-Лоренсо"да 50 та ва "Катания"да 18 та ўйинда жамоаларни бошқарган.

Диего мураббий сифатида 563 та ғалабага эришган, 225 марта дуранг ўйнаган ва 212 бор мағлубиятга учраган. У жами 10 та совринни қўлга киритган.


Манба: Marca