Бразилия футбол федерацияси Неймарнинг саломатлиги бўйича баёнот берди

9 июн 2026, 09:15
Бразилия футбол федерацияси (CBF) "Сантос" ҳужумчиси Неймарнинг соғлиғи борасида расмий баёнот берди.

"Неймар душанба куни МРТ (магнит-резонанс томография) текширувидан ўтди ва тестлар унинг тикланиш жараёни кутилган меъёрлар доирасида яхши кетаётганини кўрсатди. У Бразилия миллий терма жамоаси тиббий комиссияси томонидан белгиланган режа асосида даволанишни давом эттиради", — дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, май ойининг охирида вингернинг болдир мушакларида иккинчи даражали жароҳат аниқланган эди. Унинг тикланиши учун икки ҳафтадан уч ҳафтагача вақт талаб этилиши хабар қилинган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›