Куртуа "Реал"даги келажаги ҳақида гапирди

13 июн 2026, 15:06
"Реал" дарвозабони Тибо Куртуа Мадрид клубидаги келажаги ҳақида гапирди.

11 май куни бельгиялик дарвозабон 34 ёшга тўлди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.

“Менинг келажагим? 30 ёшга тўлганингда, "Реал"да шартномалар фақат бир йилга узайтирилади. Шунинг учун мен бу борада мутлақо хотиржамман. Агар мен аввалгидек ўйнашда давом этсам, узайтириш муаммо бўлмайди. Аммо "Реал" — элита даражасидаги клуб. Қачондир улар менинг ўринбосарим ҳақида ўйлашларига тўғри келади”, — деди Куртуа.

Куртуа 2025/26 йилги мавсумда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 43 та гол ўтказиб юборди. У 17 учрашувда “нол”га ўйнади. Transfermarkt дарвозабоннинг қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›