

ФИФА матбуот хизмати The Times баёнотидан парча келтирди:
"2026 йил 13 октябрь куни спорт бўлимида Джанни Инфантино ФИФАдан ташкилот томонидан очиқланмаган "иккинчи маош" олгани ҳақида хабар берган эдик. Бу таъкид нотўғри. Ҳеч қандай "иккинчи маош" бўлмаган.
Қоидалар ФИФАни йиллик ҳисоботда жаноб Инфантино томонидан олинган харажатлар ва харажатлар компенсациясини кўрсатишга мажбур қилмайди, чунки Швейцария ҳисобот тўғрисидаги қонунчилиги талабларига мувофиқ улар мукофот пулпари (иш ҳақи) ҳисобланмайди.
Шунингдек, биз жаноб Инфантино биз хабар берганимиздек Майамида тахмин қилинган арзонлаштирилган нархда кўчмас мулк сотиб олмаганини тан оламиз. Бизнинг тахминларимизга зид равишда, у ёки унинг оила аъзолари Shadi LLC компаниясининг ҳуқуқий ёки ҳақиқий эгалари ҳисобланмайди ва уни назорат қилмайди.
Биз ушбу тузатишларни киритишдан мамнунмиз ва йўл қўйилган хатолар учун жаноб Инфантино ҳамда ФИФАдан узр сўраймиз", — дейилади The Times баёнотида.
Ўша хабарда ФИФА ОАВни ташкилот ва унинг президентига тегишли материалларни чоп этишда масъулиятлироқ бўлишга чақирди.
"ФИФА август ойидаёқ таъкидлаганидек, айрим шахслар ташкилот ва унинг президенти обрўсига путур етказиш бўйича мақсадли ва тўхтатовсиз кампания олиб бораётгани кўриниб турибди.
ФИФА ОАВни масъулият билан ҳаракат қилишга ва ёлғон ҳамда обрўсизлантирувчи маълумотларнинг чоп этилиши ва кейинчалик тарқалишига йўл қўймаслик учун барча ахборот манбаларини синчковлик билан текширишга чақиради.
ФИФА асосли танқид ва текширувларни олқишлайди. Бироқ бу ёлғон айбловларни тарқатиш ҳуқуқини бермайди. Агар нашрларда ноаниқ, чалғитувчи ёки бутунлай ёлғон маълумотлар мавжуд бўлса, ушбу ҳолатда бўлгани каби, ФИФА уларга нисбатан қатъий ва тўғридан-тўғри эътироз билдиришда давом этади", — дейилади ФИФА баёнотида.



