Ольмо жароҳат сабабли Класикони ўтказиб юборади

Aslanov Jasurbek
21 окт 2026, 12:40
Дани Ольмо ПСЖга қарши ўйинда олган жароҳати сабабли Класикони ўтказиб юборади.

"Барселона" ярим ҳимоячиси Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг 3-туридан ўрин олган учрашувнинг (2:4) 27-дақиқасида алмаштирилди — унинг ўрнига майдонга Фермин Лопес тушди.

Marca нашри хабар беришича, Ольмонинг "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушиши деярли истисно қилинмоқда. Ҳозирча испаниялик футболчи жароҳатининг хусусияти ва оғирлик даражаси аниқланмаган, аммо каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ўйинчининг соғлиғини хавф остига қўймоқчи эмас.

Ла Лиганинг 10-тури доирасидаги "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги учрашув якшанба, 25 октябрь куни "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›