

Испания гранди ҳимояни кучайтиришнинг узоқ муддатли вариантларини баҳолашда давом этмоқда. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, Лондон клуби 24 ёшли футболчини сотишни истамаяпти ва музокараларни фақат 100 миллион евродан бошлайди. Таъкидланишича, "канонирлар" италиялик ҳимоячини Микель Артета лойиҳасидаги асосий ўйинчи деб ҳисоблашади.
Жорий мавсумда Калафьори барча турнирларда саккизта ўйинда майдонга тушиб, иккита гол ва иккита голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 65 миллион еврони ташкил этади.



