

Премьер-лига регламентига кўра, очколар тенг келиб қолганида бешта мезон қўлланади:
1️⃣ Тўплар фарқи
2️⃣ Урилган голлар
3️⃣ Ўзаро ўйинлар натижаси
4️⃣ Ўзаро ўйинларда меҳмонда урилган голлар
5️⃣ "Премьер-лига финали" (агар юқоридагилар ҳам тенг келиб қолса)

Агар 1 ва 2-мезонлар бўйича тенг кўрсаткич қайд этилса, 3-си кучга киради:
• Ўтган ҳафта охирида "Манчестер Сити" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
• "Арсенал" "Эмирейтс" стадионида 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ҳозирги ҳолатда "Сити" ўзаро ўйинлар натижасига кўра устунликка эга ва айнан улар совринни қўлга киритади.
Сиз нима деб ўйлайсиз? Олтин медални ким олади?



