

Англия Премьер-лигасининг 36-турида жамоа "Вест Хэм"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Бу "Арсенал"нинг 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақалардаги 42-ғалабаси бўлди.
Клубнинг аввалги рекорди 1970/71 йилги мавсумдан бери сақланиб келаётганда, ўшанда улар 41 та ўйинда ғалаба қозонган.
"Арсенал" 36 турдан сўнг АПЛ жадвалида 79 очко билан етакчилик қилмоқда. "Манчестер Сити" 74 очко ва бир ўйин захираси билан иккинчи ўринда.
Шунингдек, лондонликлар Чемпионлар Лигаси финалига чиққан. Улар 30 май куни ПСЖ билан тўқнаш келади. Ўйин Венгриянинг Будапешт шаҳридаги "Ференц Пушкаш" стадионида бўлиб ўтади.



