

Ўзбекистонлик ҳужумчи 20 май кунги “Ал Шорта” билан муҳим баҳсдан олдин Тошкентга кетиб қолди, деган хабарлар тарқатилди.
Темировнинг ўзбекистондаги яқин маслаҳатчиси ҳисобланган Улуғбек Мирзаев вазиятга ойдинлик киритди:
"Шерзод Темиров айни пайтда Ироқда ва эртанги “Ал Шорта” билан баҳсга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳужумчи мана шу баҳсдан кейин терма жамоа ихтиёрига етиб келади.
Ироқ чемпионатидаги сўнгги икки тур ва Ироқ Кубоги баҳслари Жаҳон чемпионатига борадиган футболчиларсиз ўтказилади. Масалан, Ироқ терма жамоаси аъзолари ҳам шу турдан кейин терма жамоа ихтиёрига қўшилишади.
Шу сабаб интернетдаги турли провокацион хабаларга ишонманг. Шерзод Темиров эртага “Арбил” сафида ўйин ўтказади ва дўстона руҳда клуб билан хайрлашади”.



