

Таниқли футбол журналисти ва инсайдер Нодирхўжа Юлдашевнинг маълум қилишича, мазкур рўйхатдан Русланбек Жиянов, Жасур Жалолиддинов ҳамда Шерзод Темиров жой олган.
Сўнгги маълумотларга кўра, терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро ЖЧ–2026 учун йўл оладиган кенгайтирилган таркиб рўйхатини аллақачон тўлиқ шакллантириб бўлган. Ҳозирги вақтда мухлислар ва спорт жамоатчилиги фақатгина Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ушбу 30 кишилик рўйхатнинг расман эълон қилинишини кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа регламентига кўра, турнирда қатнашадиган якуний қайдномага 26 нафар футболчи киритилади. Қолган 4 нафар ўйинчи эса муқобил захира вакили сифатида асосий жамоа билан биргаликда АҚШга йўл олади.



