

"Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Лидс" жамоасини қабул қилиб, имкониятни бой берди.
"Манчестер Юнайтед" — "Лидс" 1:2
Голлар: Ноа Окафор 5 (0:1), Ноа Окафор 29 (0:2), Каземиро 69 (1:2).
Четлатиш: Лисандро Мартинес 56 (тўғридан-тўғри қизил карточка).
"Манчестер Юнайтед”: 31. Ламменс, 3. Мазрауи, 6. Мартинес, 15. Йоро, 23. Шоу, 25. Угарте, 18. Каземиро, 8. Б. Фернандеш (С), 16. Амад, 10. Кунья, 30. Шешко.
Захира: Байиндир, Далот, Хевен, Маласия, Маунт, Т. Флетчер, Лейси, Мбеумо, Зиркзе.
"Лидс": 26. Дарлоу, 2. Богл, 3. Гудмундссон, 5. Стрёйк, 15. Бийол, 24. Жастин, 4. Ампаду, 22. Танака, 11. Ааронсон, 19. Окафор, 9. Калверт-Льюин.
Захира: Перри, Байрам, Борнаув, Лонгстафф, Груев, Гнонто, Буонанотте, Пиру, Нмеча.
Пол Тирни бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борган учрашув меҳмонлар учун жуда муваффақиятли бошланди. Ноа Окафор 5 ва 29-дақиқаларда иккита гол уриб, "Лидс"нинг ишончли устунлигини таъминлади.
Иккинчи бўлимда "қизил иблислар"нинг аҳволи янада оғирлашди: 56-дақиқада ҳимоячи Лисандро Мартинес қўполлиги учун майдондан четлатилди. Бир киши кам бўлиб қолган мезбонлар 69-дақиқада Каземиронинг голи эвазига фарқни қисқартиришди, бироқ мувозанатни тиклашга кучлари етмади.
Турнир жадвалидаги ҳолат
Ушбу мағлубиятга қарамай, "Манчестер Юнайтед" 55 очко билан турнир жадвалида 3-ўринда қолди. "Лидс" эса муҳим ғалабадан сўнг очколарини 36 тага етказиб, 15-поғонага кўтарилиб олди.



