Анчелотти Модрични "бразилиялик" қилмоқчи: "Сенинг бразилиялик бобонг йўқми?"

Aslanov Jasurbek
1 апр 2026
Бразилия ва Хорватия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг (3:1) майдонда қизиқарли ва самимий вазият юз берди.

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти собиқ шогирди Лука Модрич билан ҳазиллашди.

"Реал Мадрид"да кўп йиллар давомида бирга ишлаган италиялик мутахассис ўйиндан сўнг хорватиялик афсонани қучоқлаб, кулганча шундай савол берди: "Сенинг мабодо бразилиялик бобонг йўқми?"

Шу тариқа, Анчелотти 40 ёшли Модрични ЖЧ-2026 олдидан Бразилия терма жамоаси учун натурализация қилиш мумкинлигига шаъма қилиб ҳазиллашди. Лука Модрич 13 йиллик Мадриддаги фаолиятидан сўнг, 2025 йил ёзидан буён Италиянинг "Милан" клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Гарчи Хорватия мағлуб бўлган бўлса-да, икки афсонанинг бундай муносабати футбол мухлисларининг меҳрини қозонди.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Globo Esporte