

Манбанинг хабарига кўра, Италия жамоаси аллақачон 25 ёшли футболчининг вакиллари билан боғланган. Улар ярим ҳимоячи билан боғлиқ мавжуд вазият ҳақида сўраган.
2025 йилда Кроос Штиллерни "Реал"га тавсия қилганди. Крооснинг атрофидагилар ҳозирда Штиллер манфаатларини ҳимоя қилмоқда ва бу унинг келажагида муҳим роль ўйнаши мумкин.

Хаби Алонсо ўтган ёзда жамоаси учун бошқа ўйинчи қидираётгани сабабли Штиллер билан шартнома имзолаш имкониятидан воз кечганди. Ярим ҳимоячининг шартномасида 36 миллион евро миқдоридаги товон пули кўрсатилган.
Штиллер 2023 йилнинг августидан бери "Штутгарт"да ўйнаб келмоқда. Унинг битими 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Хавбек 2025/26 йилги мавсум 48 ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди ва 10 та голли пас узатди.
Transfermarkt футболчининг трансфер қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.



