Алиссон "Ливерпуль" билан янги шартнома бўйича музокаралар олиб бормоқда: "Қолишдан бахтиёрман"

Sherzod Nurmatov
10 ноя 2026, 15:00
"Ливерпуль" дарвозабони Алиссон Бекер агенти клуб билан янги битим борасида музокаралар олиб бораётганини тасдиқлади.

Амалдаги келишуви 2027 йилнинг ёзида якунига етадиган 34 ёшли бразилиялик футболчи "Энфилд"да қолиш ниятида эканини билдирди.

"Ҳа, бу менинг режаларимда бор. Қолишдан бахтиёрман. Бу ерда бахтлиман, оилам ҳам бу ерда бахтли. Мен ҳамон совринларга ташнаман", – дея Алиссоннинг сўзларини келтиради ESPN.

2018 йилда "Рома"дан дарвозабонлар учун рекорд даражадаги қарийб 80 миллион евро эвазига кўчиб ўтган посбон "Ливерпуль" сафида 347 та ўйин ўтказди. Ўтган ёзда "Ювентус" томонидан қизиқиш бўлганига қарамай, "Ливерпуль" шартномани 1 йилга узайтириш бандини фаоллаштирди ва Алиссон янги мураббий Андони Ираола қўл остида ҳам асосий дарвозабон сифатида қолди.

Шу билан бирга, клуб ҳозирдан узоқ муддатли ўринбосар тайёрламоқда: ёзда Георгий Мамардашвили билан шартнома имзоланди, 2027 йилда эса "Ливерпуль" сафига 18 ёшли Люкка Брюгманс келиб қўшилади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN