


"Мен эндигина 20 ёшдаман, шунинг учун воқеалар ривожини кузатамиз. Шунчаки ўйнашни, бахтли бўлишни ва жамоадошларимга ёрдам беришни хоҳлайман. Январда нима бўлишини билмайман, ҳаммаси Худонинг иродаси билан. Фақат фаолиятим учун нима яхшироқ бўлса, шуни сўрайман. Пешонага ёзилгани бўлади. Мен ерда мустаҳкам туриб, бор кучимни беришда давом этаман. Мадрид — ажойиб шаҳар, оилам шу ерда, лекин мен ҳар доим фаолиятим ривожи учун зарур бўлган барча ишни қиламан.
Моуриньюга қаттиқ ишонаман. У мен билан ҳар куни боғланади, футбол ҳақида гаплашиш учун эмас, балки шахсий ҳаётимда ишларим қандай кетаётганини билиш учун. Ҳар доим "Реал" учун бор кучимни бераман, чунки клуб — ҳамма нарсадан устун, бироқ Моуринью менга кўрсатаётган ғамхўрлик ва эътибор туфайли бор имкониятимни ишга солиш учун янада кўпроқ иштиёқ пайдо бўлмоқда", – дея Эндрикнинг сўзларини келтиради “Globo”.
Бразилиялик футболчи 2026/27 йилги мавсум барча мусобақаларда 7 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли пас узатди. Transfermarkt портали ўйинчининг қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.



