Компани "Бавария" ихтиёрига қайтди

Sherzod Nurmatov
10 ноя 2026, 17:00
"Бавария" бош мураббийи Венсан Компани соғлиғидаги муаммолардан сўнг Мюнхен клубининг машғулот базасига қайтди.

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

40 ёшли бельгиялик мутахассис 23 октябрь куни ўзи кузатаётган "Бавария" ўринбосарлар жамоасининг машғулоти вақтида ҳушини йўқотган ва касалхонага етказилганди. Тиббий кўрикдан сўнг шифокорлар Компанида мия пардаларининг таъсирланиши ташхисини қўйишди. Бунгача мураббий вирусли инфекцияни бошдан кечирган, бироқ бетоблигига қарамай ишлашда давом этганди.

Кейинчалик Компани шифохонадан чиқарилди ва уйида тикланиш жараёнини ўтади. 10 ноябрь куни мутахассис шифохонага тушганидан бери илк бор клуб машғулот базасида кўриниш берди. У терма жамоалар ўйинлари сабабли ноябрь ойидаги танаффусдан сўнг жамоани бошқаришга қайтиши кутилмоқда.

Компани 2024 йилнинг май ойидан бери "Бавария"ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида мюнхенликлар икки бор Германия чемпионати ва Суперкубогида ғолиб чиқишди, шунингдек, мамлакат Кубогини қўлга киритишди. Бунга қадар бельгиялик мураббий "Андерлехт" ва "Бёрнли" клубларини шуғуллантирган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano