

Туринликлар жорий мавсумда А Сериянинг 9 та учрашувида 14 очко жамғариб, турнир жадвалининг 8-поғонасидан жой олган.
"Жамоа таркиби заиф. Бу футболчилар оқ-қора либосни кийишга лойиқ эмас. Турин гўё ҳамма нарсага бепарво шаҳарга айланиб қолди: жамоа мағлуб бўлади, аммо ҳеч нарса содир бўлмагандек, ҳамма хотиржам юраверади.
Барча айб фақат Спаллеттида, деб ўйлашдан олдин, жамоанинг сифатига ва нималар қурилганига назар солган бўлардим. Албатта, Спаллетти ҳам масъулиятни ўз зиммасига олиши керак", — деди Ди Ливио.



