Вали Султонов: "Уйда ютқазиш доим аламли"

Aslanov Jasurbek
21 сен 2026, 23:19
Суперлига 22-турдан ўрин олган "Хоразм" – "Қизилқум" учрашувидан сўнг "Хоразм" бош мураббийи Вали Султонов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Бугун яхши жамоага қарши ўйнадик ва афсуски мағлубиятга учрадик. Уйда ютқазиш доим аламли. Буни ҳаммамиз тушуниб турибмиз, бироқ ҳали мавсум тугагани йўқ. Олдинда яна 8та тур бор ва шу ўйинларда июобий натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Турнир жадвалида қуйи поғонадамиз, лекин вазиятни ўнгласа бўлади. Мағлубият учун мухлислардан узр сўраймиз. "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолиш учун қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia